11:30 / 17.03.2025
4 385

Ўзбекистонлик боксчи қизлардан тарихий натижа!

Ўзбекистонлик боксчи қизлардан тарихий натижа!
Сербиянинг Ниш шаҳрида бокс бўйича аёллар ўртасидаги жаҳон чемпионати ўз якунига етди. Унда Ўзбекистон терма жамоаси муваффақиятли иштирок этиб, ўз тарихида илк бор 1 та кумуш ва 3 та бронза медалларига сазовор бўлди.

-66 кг вазн тоифасининг финал жангида Навбаҳор Ҳамидова Олимпиада ва жаҳон чемпиони, туркиялик Бусеназ Сурменлига имкониятни бой бериб, кумуш медал билан тақдирланди. Шундай бўлса ҳам, у катталар ўртасидаги дунё биринчиликларининг финалида рингга кўтарилган биринчи ўзбекистонлик боксчи қизга айланди.

Мусобақада шоҳсупага кўтарилган ўзбекистонлик спортчилар:

Кумуш медал:
-66 кг: Навбаҳор Ҳамидова

Бронза медал:
-48 кг: Фарзона Фозилова
-50 кг: Сабина Бобоқулова
-52 кг: Феруза Казакова

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт