
“Манчестер Сити” жорий мавсумда Англия кубогидан бошқа ҳеч қандай совринга жиддий даъвогарлик қилолмаяпти. Миллий чемпионатдаги қониқарли бўлмаган натижалар ҳам клуб раҳбариятини ташвишга солмоқда.
E-noticies нашрининг хабар беришича, клуб Хосеп Гвардиола билан хайрлашишга тайёр ва унинг ўрнини босишга номзод аллақачон аниқланган.
“Сити” Фабрегасга ишонмоқда
Манбага кўра, “Манчестер Сити” ҳозирда Италиянинг “Комо” клубини бошқараётган Сеск Фабрегасни янги бош мураббий сифатида кўрмоқда. Клуб мутасаддилари ёзда Фабрегасни таклиф қилиш учун барча имкониятларини ишга солиши кутилмоқда.
Фабрегас ҳали мураббийлик фаолиятини эндигина бошлаган бўлса-да, у Англия футболи ва Премьер-лига муҳитини жуда яхши билади. У футболчилик даврида “Арсенал” ва “Челси” каби Англиянинг энг кучли клубларида тўп сурган. Бундан ташқари, у “Барселона”, “Монако” ва “Комо” жамоаларида ҳам фаолият олиб борган.
Гвардиоланинг кетиши аниқми?
Хосеп Гвардиола 2016 йилдан буён “Манчестер Сити”ни бошқариб келмоқда. У жамоани Европанинг энг қудратли клубларидан бирига айлантирди, бироқ бу мавсумда Европа Чемпионлар Лигаси ва Англия Премьер-лигасида кутилган натижаларга эриша олмаяпти.
Гвардиоланинг жамоа билан шартномаси 2025 йилга қадар амал қилади, аммо клуб раҳбарияти унинг ўрнига янги мураббий олиб келиш имкониятини кўриб чиқмоқда.
Агар бу режа амалга ошса, Сеск Фабрегас “Манчестер Сити” тарихидаги энг ёш мураббийлардан бирига айланиши мумкин. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар