
Қирғиз Республикаси термаси бош мураббийи Ўзбекистонга қарши учрашув олдидан жамоасининг тайёргарлиги ҳақида тўхталди.
Қирғиз Республикаси терма жамоаси айни пайтда Бишкекда машғулотлар ўтказмоқда. Терма жамоа бош мураббийи Максим Лисицин тайёргарлик жараёни хусусида сўз юритди.
"Жамоанинг тайёргарлиги режа бўйича кетмоқда. Жароҳатланганлар йўқлиги қувонарли. Биз бу жамоаларга қарши аввал ҳам ўйнаганмиз. Футболчиларга уларнинг одатий хатолари ва бизни ғалабага етаклаши мумкин бўлган ижобий томонларини таҳлил қилиб бердик. Умид қиламизки, йигитлар майдонда барча режаларимизни амалга ошира олишади", – деди 47 ёшли мутахассис.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон – Қирғиз Республикаси беллашуви 20 март куни "Бунёдкор" стадионида 21:00 да бошланади. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.