
Кеча Ўзбекистон миллий терма жамоаси Қирғизистон билан бўладиган ўйинга тайёргарликни бошлади. Бу босқичда яна 4 та ўйин қолди. Март ойида иккита ва июнь ойида иккита:
- 20 март Ўзбекистон - Қирғизистон.
- 25 март Эрон - Ўзбекистон.
- 5 июнь БАА - Ўзбекистон.
- 10 июнь Ўзбекистон - Қатар.
Айни пайтда гуруҳдаги ҳолат мана бундай:

Яъни БАА билан фарқимиз 3 очко. Агар гуруҳ босқичи охирида очколар тенг бўлиб қолса биринчи навбатда ТЎПЛАР ФАРҚИга қаралади. Ҳозир БААда +8, Ўзбекистонда +3. Яъни мабодо охирида очколаримиз тенг бўлиб қолса биз пастроқда бўламиз. Шундай экан аввало БААдан кўпроқ очко жамғаришимиз зарур, агар очколаримиз тенг бўлиб қолса ҳам рақибларни йирикроқ ҳисобда ютишимиз керак.
Яна бир ҳолат. Тасаввур қиламиз, 20 март куни Ўзбекистон ҳам, Эрон ҳам ўз ўйинларини ғалаба билан тугатишди. Шунда 25 март кунги ўзаро баҳсдаги дуранг натижа Эронни муддатдан аввал Жаҳон чемпионатига олиб чиқади. Теҳрондаги эҳтимолий бу дуранг эса Ўзбекистон учун ҳам жуда муҳим бўлади. Яъни бундай ҳолатда охирги иккита баҳсдан олдин БАА билан фарқимиз 4 очкони ташкил этади.
Сизнингча Ўзбекистон бўлажак 4 та ўйиндан неча очко олади?
Манба: championat.asia

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар