ЖЧ саралаши. Австралия йирик ҳисобда Индонезияни мағлуб этди

ЖЧ саралаши. Австралия йирик ҳисобда Индонезияни мағлуб этди
Австралия терма жамоаси ЖЧ-2026 саралаши 3-босқич доирасида Индонезияга қарши ўйин ўтказди.

"Кенгурулар" ўз майдонида Бойл, Велупиллай, Ирвин (дубль) ва Миллернинг голлари эвазига йирик ҳисобда ғалабага эришишди. Ваҳоланки, ҳисоб 8-дақиқада Дикснинг автоголидан сўнг Индонезия томонидан очилганди.

Шундай қилиб, австралияликлар 7 ўйиндан сўнг 10 очко жамғарган ҳолда "C" гуруҳида иккинчи ўринда жойлашишган. Индонезия эса 6 очко билан 5-ўринни банд этган.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар