01:39 / 21.03.2025
9 862

Қатар КХДРни шармандали ҳисобда мағлубиятга учратди

Қатар КХДРни шармандали ҳисобда мағлубиятга учратди
Жаҳон чемпионати гуруҳ босқич саралашининг 7-туридан ўрин олган баҳс ўз ниҳоясига етди.

Ушбу турда гуруҳ етакчилари Эрон ва Ўзбекистон терма жамоалари ўз ғалабаларини қўлга киритишди. Мазкур беллашувлардан сўнг Қатар терма жамоаси ҳам йирик 5:1 ҳисобда зафар қучишга муваффақ бўлди.

Қатарликлар бу ғалаба орқали очколарини 10 тага етказиб олиб, БАА билан тенглашиб олди.

Маълумот ўрнида, Қатар кейинги турда Қирғиз Республикасига қарши майдонга тушади.

Қатар - КХДР 5:1
Голлар
: Акром Афиф (17), Аҳмад ал-Ганеҳи (23), Ким Ю Сонг (34-автогол), Аҳмад ал-Рави (56), Аҳмад Аъло (66) - Пак Кванг Хун (86).

Қатар - 22. Мешал Баршам, 2. Педро Мигель, 5. Тариқ Салмон, 10. Акром Афиф, 12. Лукас Мендес (4. Аҳмад Суҳайл, 62), 13. Мурод Нажи (9. Эдмилсон Жуниор, 76), 14. Ҳумам Эл Амин (3. Абдулкарим Ҳассан, 68), 15. Аҳмад ал-Рави (7. Аҳмад Аъло, 62), 17. Мустафо Мешал, 19. Аҳмад ал-Ганеҳи, 20. Аҳмад Фатҳи (8. Жасим Габир, 62).
КХДР - 1. Канг Жу Хёк, 2. Ким Жин Хёк (12. Чой Рйонг Ил, 46), 5. Жонг Хви Нам, 7. Ким Кук Жин (11. Пак Кванг Хун, 70), 9. Ри Жо Гук, 10. Ри Ил Сонг, 15. Ра Мйонг Сонг (22. Хан Чунг Гук, 46), 16. Ким Ю Сонг, 17. Канг Кук Чол, 19. Ким Сонг Хйе, 20. Пак Чунг Сонг (14. Рянг Кванг Мйонг, 84).
Огоҳлантириш: Тариқ Салмон (90+4) - Жонг Хви Нам (11), Ким Кук Жин (49), Ри Жо Гук (65).
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт