
Ўзбекистон терма жамоаси ҳужумчиси Элдор Шомуродов пенальти билан боғлиқ тинимсиз танқидлар фонида ўз муносабатини билдиришга қарор қилди.
Терма жамоа сардори ЖЧ саралаши доирасидаги Қирғиз Республикаси билан ўйинда пенальтини голга айлантира олмагани учун ижтимоий тармоқларда кўплаб танқидларга учради. Якунда тажрибали ҳужумчи "Пенальти тепишни ўрган" дейилган изоҳларга қуйидагича жавоб берди:
"Хўп ўрганаман, бугундан".

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон миллий терма жамоаси бугун Теҳронга етиб борди. Миллий жамоа 25 март куни ЖЧ-2026 3-саралаш босқичи 8-тури доирасида форсларга қарши ўта муҳим баҳсда майдонга тугади. Учрашув 21:00 да бошланади.
Манба: Championat.asia “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар