
Европа Миллатлар лигасининг чорак финал жавоб ўйинлари драматик тарзда якунланди. Ғолиблар тўрт ўйиннинг учтасида қўшимча бўлимларда, иккитасида пеналтилар сериясидан сўнг маълум бўлди.
Германияга қарши ўйинда 0:3 ҳисобини йўққа чиқарган Италия уйидаги мағлубият сабаб турнир билан хайрлашди. Франция Хорватияни, Испания Нидерландияни пеналтилар сериясида мағлуб этди.
Данияга қарши учрашувда асосий вақтда ҳисобни тенглаштирган Португалия қўшимча бўлимларда ғалаба голларини киритди.
Шу тариқа яримфинал жуфтликлари маълум бўлди:
1. Германия — Португалия
2. Испания — Франция
Ярим финал баҳслари 4-5 июнь кунлари бўлиб ўтади. Финал учрашуви эса 8 июнга белгиланган. Турнирнинг ярим финал ва финал учрашувлари Германияда бўлиб ўтади. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.