12:51 / 25.03.2025
819

Ўзбекистонлик курашчилар халқаро турнирда 20 та медални қўлга киритишди

Ўзбекистонлик курашчилар халқаро турнирда 20 та медални қўлга киритишди
Белбоғли кураш бўйича Ҳиндистонда бўлиб ўтган халқаро турнирда Ўзбекистон терма жамоаси 20 та медал қўлга киритди. Бу ҳақда «Дунё» АА маълум қилди.

Ротак шаҳри мезбонлик қилган турнирда Ҳиндистон, Россия ва Ўзбекистондан спортчилар иштирок этишди. Курашчилар белбоғли курашнинг классик ва эркин йўналишларида гиламга чиқди. Ўзбекистон терма жамоаси таркибида Ҳанабой Ўрайимов, Аббос Аҳмаджонов, Муроджон Ҳамидов, Достонбек Обиджонов, Самандар Абдусаломов, Азимжон Йўлдошев, Фарангиз Абдунабиева ва Шириной Йўлдошевалар олтин медалларни қўлга киритди.

Турнир давомида уч мамлакат вакиллари ўзаро келишиб, ушбу мусобақани ҳар йили ташкил қилишни келишиб олди. Шунингдек, томонлар 2026 йилги мусобақа мезборнлигини Ўзбекистонга беришди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт