
Жаҳон чемпионати саралаш гуруҳ босқичининг 8-туридаги баҳс ўз ниҳоясига етди. Мазкур турда Ўзбекистон терма жамоаси Теҳронда Эрон билан баҳс олиб бориб, 2:2 ҳисобидаги дурангга имзо чекди.
Учрашувнинг 16-дақиқасида Ҳожимат Эркинов ҳисобни очган бўлса, 52-дақиқада "Интер" ҳужумчиси Тареми ҳисобни тенглаштиришга муваффақ бўлди. Орадан бир дақиқа ўтиб ёш юлдузимиз Аббосбек Файзуллев яна терма жамоамизни олдинга олиб чиқди. 83-дақиқада эса Меҳди Тареми дубл қайд этиб, ҳисобни яна тенглаштирди.
Ушбу муваффқият орқали форслар Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди.
ЖЧ-2026 3-саралаш босқичи, 8-тур
Эрон - Ўзбекистон 2:2
Гол: Хожимат Эркинов (Фарруҳ Сайфиев) 16, 0:1, Меҳди Тареми 51, 1:1, Аббос Файзуллаев 55, 1:2, Меҳди Тареми 82, 2:2
Қуйида Sofascore портали томонидан футболчиларимиз ва Эрон футболчиларига ўйин учун қўйилган балларни кўришингиз мумкин.

Ўзбекистон Терма ЖамоасиЖаҳон ЧемпионатиЭрон БилангҲужумчи ТаремиГоллар РақамиМуваффақият Орқали Янгиликлар
«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар