
Жаҳон чемпионати саралашининг 14-турида Аргентина ўз майдонида Бразилияни қабул қилди ва йирик 4:1 ҳисобида ғалаба қозонди.
Дастлаб, Альварес ҳисобни очган бўлса, Фарнандес фарқни иккитага ошириб қўйди. Шундан кейин Кунья жавоб қайтарди. 37-дақиқада Макалистер ҳам ўз ҳисобига битта гол ёздирди. 71-дақиқада эса Симьоне ўйинга нуқтани қўйди.
Шу тариқа, Скалони шогирдлари 31 очко билан биринчи ўринда турибди ва жамоа Жаҳон чемпионатига йўл олди. Бразилия эса 4-поғонада.
ЖЧ-2026 саралаш
Аргентина — Бразилия 4:1
Голлар: Хулиан Альварес, Энцо Фернандес, Алексис Мак Аллистер, Жулиано Симеоне — Матеус Кунья
Эслатиб ўтамиз, Аргентина ушбу учрашувга қадар ЖЧ йўлланмасини ҳал қилганди. Бразилия ҳисобида эса 23 та очко бор. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар