
Суперлиганинг 3-туридан ўрин олган "Қизилқум" - ОКМК (1:3) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Миржалол Қосимов матбуот анжуманида иштирок этди.
- Фурсатдан фойдаланиб барча юртдошларимизни келаётган Рамазон ҳайит байрами билан табриклайман. Осон ўйиннинг ўзи йўқ. Шогирдларимнинг 80 фоизи рўзадор эди. Биринчи бўлим оғирроқ ўтди. Иккинчи бўлимда шогирдларим ўз олдиларига қўйилган вазифани тўлақонли уддалашди. Бизни қўллаб қувватлаган мухлисларга ўз миннатдорчилигимни билдираман.
- Бу йил ОКМК олдида чемпионлик вазифаси қўйилганми?
- Ҳар доим мавсум аввалида шунақа савол беришади. Мақсадимиз ҳар бир ўйинда мухлисларга томошабоп футбол тақдим этиш. Спорт принциплари бор, биз майдонга чиққанимизда ҳар қандай рақибга етарлича кураш тақдим эта олишимиз керак.
- Сиз ўтган мавсумларда жамоа дарвозабонларини кўп ротация қилардингиз. Бу мавсумда ортда қолган 3 ўйинда фақат Жавоҳир Илёсовни кўраяпмиз...
- Футболчи ҳам инсон. Ҳаммада ҳам турлича руҳият бўлади. Энг тайёр бўлганни майдонга чиқарамиз. Балки Дилшод ёки Хумоюншоҳни асосий таркибга киритармиз. Буни вақт кўрсатади.
Манба: championat.asia
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар