
"Манчестер Сити" бош мураббийи Пеп Гвардиола жамоаси Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ғолиб чиқса ҳам, бунинг учун бонус пуллари олишга лойиқ эмаслигини маълум қилди.
125 миллион долларлик мукофот, аммо бонуссиз мавсум
Маълумки, шу йилнинг июнь-июль ойларида АҚШда бўлиб ўтадиган мусобақа ғолиби расман 125 миллион доллар мукофот пули ишлаб олиши аниқланган. Бироқ Гвардиоланинг фикрича, бу мавсум жамоа бонуслар олиш учун етарли даражада ўйнамаган.
"Биз бу мавсум ҳеч қандай бонусларга лойиқ эмасмиз. Агарда ғолиб чиқсак ҳам, бу клубнинг фойдасига хизмат қилиши мумкин. Бироқ мураббийлар, футболчилар ва персоналлар ортиқча бонусларга лойиқ эмас", – деди Гвардиола.
"Сити"нинг оғир мавсуми
Гвардиоланинг бундай баёноти "Манчестер Сити"нинг бу мавсумда кўрсатаётган ўйинига нисбатан танқидий ёндашувидан далолат беради. Англия Премьер-лигасида рақобат кучайгани, "Арсенал" ва "Ливерпуль" каби клублар чемпионлик учун жиддий ҳаракат қилаётгани сабабли, "Сити"нинг мавқеи аввалги мавсумлардан фарқ қилмоқда.
Шу билан бирга, жамоа Чемпионлар лигасида ўз мақомини сақлаб қолиш учун кураш олиб бормоқда. Гвардиоланинг баёноти жамоа ичидаги руҳият ва интизомни юқори даражада сақлашга қаратилган ҳаракат сифатида баҳоланмоқда.
Энди футбол олами Гвардиола ва унинг шогирдлари Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида қандай натижа қайд этишини кузатишади. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар