20:04 / 29.03.2025
124

Луис Качорри: "Мавсум давомида имкон қадар кўпроқ гол урмоқчиман"

Луис Качорри: "Мавсум давомида имкон қадар кўпроқ гол урмоқчиман"
Суперлиганинг 3-туридан ўрин олган "Бунёдкор" – "Сурхон" (3:1) учрашувидан кейин мезбонлар ҳужумчиси Луис Качорри ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

"Яхши ўйин бўлди, биз ҳам яхши ўйнадик. Мен гол урдим, менда ҳаммаси жойида. Қисқа қилиб айтганда, ўйнадик, имкониятлар яратдик, голлар урдик, бундан хурсандман.

Мен ўз кучимга ишонаман ва шунга яраша ҳаракат қиламан. Олисдан зарбалар йўллаш борасида бу сафарги уринишларим яхши чиқди. Яна шундай тарзда чиройли голлар уришга умид қиламан, чунки жарима майдонидан ташқарисидан гол уриш таърифлаб бўлмас даражада ҳис-туйғу бағишлайди.

Пенальти тепиш бўйича қарорга келсак, мураббий Имедани танлади ва мен бу қарорни ҳурмат қиламан. Эҳтимол, кейинги сафар бу масъулиятли вазифани яна менга ишонишар. Пенальти тепадиган футболчини мураббий белгилайди ва биз унинг қарорига ҳурмат билан ёндашамиз.

Мавсум давомида имкон қадар кўпроқ гол урмоқчиман. Кейинги ўйиндан бошлаб яна гол урмоқчиман. Тўхташни хоҳламайман", деди учрашувда дубль қайд этган ҳужумчи.

Эслатиб ўтамиз, "Бунёдкор"нинг италиялик ҳужумчиси уч ўйинда 4 та гол урган ҳолда тўпурарлар жадвалида етакчилик қилмоқда.

Манба: championat.asia
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт