
2017 йилдан бошлаб Ўзбекистон клубларига Осиё чемпионлар лигасида 1+2 кўринишида квота берилади. Бу ҳақда Алишер Никимбаев ўзининг фейсбукдаги саҳифасида ёзиб қолдирган.
Мутахассиснинг фикрига кўра, Ўзбекистон терма жамоаси бу йилга мўлжалланган барча учрашувларни ўтказиб бўлди. Натижада, 2017 ва 2018 йилларда Осиё чемпионлар лигасида мамлакатлар учун ажратилган квоталарни қандай кўриниш олиши деярли аниқ бўлиб улгурган.
Унга кўра ғарбий зонадаги мамлакатлар рейтинги ва уларга ажратилган квоталарда Ўзбекистон ОФК техник рейтингида бешинчи ўринда қайд қилинади ва 1+2 кўринишидаги йўлланмаларга эга бўлади.
БАА (88.192 балл), Саудия Арабистони (85.600) клублари 3+1 кўринишида, Эрон (79.615) ва Қатар (79.078) клубларига 2+2 квота тақсимоти тегади.
Ироқда йўлланмалар (37.626) 1+1 кўринишида қолмоқда Кувайтда эса (36.919) бу 0+1 кўринишида.
Аммо бу квоталар ўзгариши ҳам мумкин. Мисол учун Кувайт футбол федерациясининг дисквалификацияси бекор қилинмаса бу йўлланма бошқа мамлакатга берилиши мумкин. Шунингдек клубларни лицензиялаш билан боғлиқ муаммолар сабаб яна бир қатор четлатишлар кузатилиши мумкин.
Манба: Kun.uz «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар