01:54 / 30.03.2025
551

Реал Мадрид биринчи таймда Леганесга 1:2 ҳисобида ютқазмоқда

Реал Мадрид биринчи таймда Леганесга 1:2 ҳисобида ютқазмоқда
Ла Лиганинг 29-туридан ўрин олган “Реал Мадрид” – “Леганес” учрашувининг биринчи тайми кутилмаган натижа билан якунланди. Меҳмонлар таймни 2:1 ҳисобида ўз фойдасига якунлашди.

Реал Мадрид ҳисобни Килиан Мбаппе пенальтидан (32') очган бўлса-да, “Леганес” жавоб зарбаларини узоқ куттирмади:
• Диего Гарсия – 33-дақиқа
• Даниэль Раба – 41-дақиқа

Статистикада тўпга эгалик (76%), зарбалар (11:4) ва аниқ паслар (92%) бўйича устунлик Реал томонида бўлган. Аммо Леганес имкониятлардан унумли фойдаланган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт