
Шанба оқшомида Испания футболида рўй берган асосий воқеалар, ўйинлардаги голлар ва турнир жадвалидаги вазият ҳақида ушбу мақола орқали билиб оласиз.
«Эспанйол» – «Атлетико» 1:1
Голлар: Пуадо 71(пен) – Аспиликуэта 38.
«Атлетико»: Облак, Льоренте, Ле Норман (Хименез, 28), Лангле, Аспиликуета (Рейнилду, 81), Симеоне (Молина, 64), Галлахер (Рикелме, 81), Бирриос, Лино (Де Паул, 46), Сёрлот (Алварес, 64), Гризманн.
Огоҳлантириш: Кубула 21, Велис 73, Хименес 90+1.
Катта эҳтимол билан Испаниядаги чемпионлик пойгаси иштирокчилари сони иккитагача қисқарди, «Атлетико» уни тарк этди. Мадридликлар ФИФА кунларидан олдин «Хетафе» ва «Барселона»га ютқазганди, энди эса — хавфли зона яқинидаги «Эспанйол» билан ўйинда ғалаба қўлдан чиқарилди.

Учрашувдаги энг қизиқарли вазият ён ҳакам билан боғлиқ бўлди
Ҳолбуки биринчи бўлим охирларида ҳимоячи Аспиликуэта жарима майдонида ҳаводаги тўпни юқори бурчакка жойлаганидан кейин меҳмонлар бу устунликни бой бермайдигандек кўринганди. Аммо барчасини Лангленинг хатоси барбод қилди, у стандарт вазиятда тўп узатилганида жарима майдони ичида арбитрнинг кўз ўнгида рақибни футболкасидан тортиб йиқитди. Бунга эса умуман зарурат йўқ эди, чунки Кабрера дарвозага хавф солишга яқин ҳам келмаганди. Бу эпизодда тўп шунчаки Облакка бораётганди, якунда эса муҳим очколар бой берилди. Диего Симеоне «Эспанйол» майдонидаги сўнгги олти ўйинда фақат битта ғалабага эришган. Энди «Атлетико» бу тур ўйинини ҳали ўтказмаган «Барселона»дан олти очкога ортда қолмоқда ва испаниялик статистикачилар «матрасчилар»нинг титул учун имкониятларини 2,2 фоиз деб баҳоламоқда.
«Реал» — «Леганес» 3:2
Голлар: Мбаппе (32 пеналти, 76), Беллингҳэм (47) — Гарсия (33), Раба (41).
«Реал» — Лунин, Васкес (Валверде, 72), Рюдигер, Асенсио, Гарсия, Модрич (Чуамени, 81), Камавинга, Диас (Винисиус, 62), Беллингҳэм, Гулер (Родриго, 62), Мбаппе.
«Леганес» — Дмитрович, Розе, Поййер, Настасич, Эрнандес, Нейу, Тапиа (Брашанач, 86), Крус (Диоманде, 86), Раба (де ла Фуэнте, 86), Родригес, Гарсия (Мунир, 83).
Огоҳлантиришлар: Эрнандес (62), Аченсио (62), Гарсия (65), Тапиа (75), Родригес (89).
«Реал»нинг ҳам иши осон кечмади, ЖЧ-2026 саралашидан кейин «Леганес»га қарши ўйинни мадридликлар жанубий америкалик футболчиларисиз бошлади. Ҳолбуки аввалига қаймоқранглиларда жиддий муаммо йўқдек кўринганди. Мезбонлар ўз услубида босимни кучайтириб боришди, вазиятлар юзага келтирилди, Беллингҳэмнинг жарима майдони ичига нозик узатмаси Гулерга фол ишлатилиши билан якунланди.

Мбаппе зарбани паненка услубида ижро этди. Бу вазиятда дарвозабон марказга қайтиб, тўпга улгуришига ҳам бир бахя қолганди.

Аммо биринчи бўлим қаҳрамони Килиан эмас, ватандоши Розе бўлди. Аввалига «Леганес» латерали ҳужумга қўшилиши Диего Гарсиянинг голи билан якунланди, саккиз дақиқа ўтиб эса у майдон марказида Браим Диас тўпни йўқотгач, бошлаб берган ҳужумни Дани Раба гол билан якунлади. Танаффусга қадар Мбаппеда гол уриш учун яна иккита имконият бўлди, аммо барибир мадридликлар кийим алмаштириш хонасига ғамгин кайфиятда йўл олишди.
«Леганес» мухлислари яна 15 дақиқа давомида хурсандчилик қилишди, аммо иккинчи бўлим бошланиши билан барчаси ўзгариб кетди. «Реал»нинг биринчи бўлимдаги омадсизликлари бир ҳужумда эсдан чиқарилди: Гарсия тўпни Беллингҳэмга топширди ва у ерлатиб кучли зарба берди. Тўпни Дмитрович қайтарди, қайтган тўпга Диас етиб келди ва тўп тўсинга борди ва яна Жудга қайтиб келди. Бу сафар меҳмонларни ҳеч ким қутқара олмади.
Кўп ўтмай Браимнинг зарбасидан кейин тўп устунга борди. Анчелотти эса ўйиннинг бир соати ортда қолганида Арда ва Диас ўрнига Родриго ҳамда Винисиусни майдонга туширди. Лекин барибир ҳал қилувчи ишни Мбаппе бажарди. Жарима майдони яқинида Родриго йиқилди, бу вазиятда меҳмонлар ҳимоячиси Ренато Тапия тўпга улгурганди, аммо бош ҳакам Итурралде Гонсалес жарима зарбаси белгилади.

Килиан стандарт вазиятни Гарсия билан ўйнаб, қайтарилган тўпни ерлатиб берилган зарба билан устун ёнидан тўрга киритди. Бу унинг «Реал»даги дебют мавсумида 33-голини уриши бўлди, у бу борада Роналду ва ван Нистелройнинг натижасини такрорлади, олдинда фақат Саморано (37 гол) бор. Унда қолган икки ой ичида бу борада ҳам биринчи ўринга чиқиб олиш имконият етарли. Бундан ташқари, у профессионал даражадаги голлари сонини 364 тага етказди ва энг яхши француз тўпурарлари рўйхатида Рожер Куртуа билан тенглашди, олдинда эса фақат Карим Бензема (491) ва Тиерри Анри (411) бор.
Бу ғалабадан кейин «Реал» очколар сони бўйича «Барса»га етиб олди ва рақибининг якшанба оқшомида «Жирона»га қарши кечадиган дерби ўйини натижасини кутади.

Манба: Kun.uz “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар