00:36 / 31.03.2025
21 408

Хосеп Гвардиола "Борнмут"га қарши ўйиндан сўнг: Биз буни соғингандик!

Хосеп Гвардиола "Борнмут"га қарши ўйиндан сўнг: Биз буни соғингандик!
Англия кубоги чорак финали доирасида "Манчестер Сити" - "Борнмут" майдонига сафар қилди. Мазкур бллашувда "шаҳарликлар" 2:1 ҳисобида ғалаба қозониб ярим финал йўлланмасини қўлга киритишди.

Эванилсон биринчи бўлимда ҳисобни очган бўлса, Холанд ҳамда Мармуш иккинчи бўлимда гол уриб, "Сити"нинг ғалабасини таъминлади.

Учрашувдан сўнг "Манчестер Сити" устози Пеп Гвардиола матбуот анжуманида ўз фикрлари билан ўртоқлашди:

- Тактика муҳим, аммо бу мавсумда биз соғинган жиҳат бу юрак, руҳият ва кўп йиллар давомидаги доимий истакларимиз. Мураббий сифатида мен учун энг муҳими - иштиёқ.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт