
“Манчестер Сити” мавсумнинг энг муҳим палласини ўтказмоқда. Хосеп Гвардиола шогирдлари ёзги танаффусгача Европа Чемпионлар лигаси йўлланмасини қўлга киритиши ва Англия кубогида ғолиб чиқиши лозим.
Англия кубогининг чорак финалида “Борнмут”га қарши ўтказилган учрашув “шаҳарликлар”га қимматга тушди.
Гарчи манчестерликлар мағлубиятдан қутилиб қолган ва кейинги босқичга йўл олган бўлса-да, рақиб майдонидаги тўқнашувда Эрлинг Холанд жиддий жароҳат олди.

Норвегиялик тўпурар иккинчи бўлим бошланиши билан тўп киритганди. Бироқ 61-дақиқада шикастланди ва ўрнини Умар Мармушга бўшатиб берди. Бир неча манбалар Холанд стадионни қўлтиқтаёқда ва оёғига махсус шина қўйилган ҳолатда тарк этаётган фото ва видео тасвирларни тарқатмоқда.
Энди Холанд чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилади. Шундан сўнг жароҳат даражаси ва даволаниш муддати аниқ бўлади. Айрим мутахассислар тўпурар узоқ муддатга сафдан чиққан бўлиши мумкинлигини таъкидлаяпти.
24 ёшли ҳужумчи жорий мавсум 40 та учрашувда майдонга тушди. Унинг ҳисобида 30 та гол ва 4 та голли узатма бор. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар