Атлетико – Барселона: 1-таймда каталонияликлар устунлик қилди

Атлетико – Барселона: 1-таймда каталонияликлар устунлик қилди
Мадриддаги "Рияд Эйр Метрополитано" стадионида бўлиб ўтаётган Қирол Кубоги ярим финал жавоб учрашувининг биринчи тайми якунланди. "Барселона" меҳмон сифатида "Атлетико Мадрид"га қарши баҳс олиб бориб, 1:0 ҳисобида етакчилик қилмоқда. Уюшқоқ ва ҳаракатчан ўйинда "блауграна"нинг ягона голига 27-дақиқада Ферран Торрес муаллифлик қилди.

Биринчи таймда меҳмонлар тўпга эгалик қилишда (69%) ва узатмалар аниқлигида (87%) устунлик қилдилар. "Атлетико" эса атиги бир марта дарвоза томон зарба йўллади ва жавоб зарбасини топа олмади.

Иккинчи таймда ҳар икки жамоадан жавоб ҳаракатлари кутилмоқда.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар