“Атлетико” – “Барселона”: Ферран Торрес голи билан каталонлар финалда

“Атлетико” – “Барселона”: Ферран Торрес голи билан каталонлар финалда
Атлетико Мадрид” ва “Барселона” жамоалари ўртасидаги Испания Кубоги ярим финалининг жавоб учрашуви “Рияд Эйр Метрополитано” стадионида бўлиб ўтди. Каталонияликлар 27-дақиқада Ферран Торрес томонидан киритилган ягона гол эвазига 1:0 ҳисобида ғалаба қозонишди. Умумий ҳисобда эса “Барса” 5:4 ҳисобида финалга йўл олди.

Учрашувда меҳмонлар тўпга эгалик қилиш (57%), аниқ паслар (84%) ва умумий зарбалар (15 та) бўйича устунлик қилишди. “Атлетико” эса фақат 6 марта зарба берди, лекин бирор марта дарвозага йўл топа олмади.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Nodirbek Razzokov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар