“Барселона” – “Бетис”: Ким устун? Ойин олдидан барча маълумотлар

“Барселона” – “Бетис”: Ким устун? Ойин олдидан барча маълумотлар
Эртага Ла Лиганинг 30-тур доирасида “Барселона” ўз майдонида “Реал Бетис”ни қабул қилади. Уй шароитидаги кучли устунлик ва охирги ўзаро ўйинлардаги натижаларга асосланиб, каталонияликлар асосий фаворит сифатида баҳоланмоқда. Ҳозирда уларнинг ғалаба имконияти 68% ни ташкил этмоқда.

Сўнгги 5 ўзаро учрашув натижалари:
• “Барселона” – 4 та ғалаба
• Дурранг – 1
• “Бетис” – 0 ғалаба
• Охирги ўйинда “Барса” 5:1 ҳисобида ғалаба қозонган

Турнир жадвалидаги ҳолат:
• “Барселона” – 1-ўрин (66 очко, 29 ўйин)
• “Бетис” – 6-ўрин (47 очко, 29 ўйин)

“Барселона” пешқадамликни мустаҳкамлашни, “Бетис” эса Европа йўлланмаси учун курашни давом эттиришни истайди. Учинчи ўриндаги “Атлетико” ҳам 57 очко билан яқинда турибди.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар