
Испания Ла Лигасининг 30-турида Ханс-Дитер Флик бошчилигидаги "Барселона" "Реал Бетис" билан баҳс олиб бориб, 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади.
Учрашувнинг 9-дақиқасида Пабло Гави ҳисобни очишга муваффақ бўлса, 19-дақиқада Натан ҳисобни тенглаштирди.
Шу тариқа, «Барса» очколари сонини 67 тага етказиб, пешқадамлигини давом эттирмоқда. «Бетис» эса 48 очко билан 5-ўринда бормоқда.
Ла Лига, 30-тур
Барселона – Бетис 1:1
Голлар: Гави 7 – Натан 17
Барселона — Шесни, Кунде, Кубарси, Араухо, Балде (Мартин, 75), Педри (Лопес, 75), Де Йонг (Гарсия, 57, Гави, Торрес (Рафиня, 57), Ямал, Левандовски.
Бетис — Адриан, Руибал, Бартра, Натан, Перрауд, Кардосо (Лоренте, 79), Алтимира (Авилла, 46), Антони (Родригес, 75), Ло Челсо, Форналс, Кучо (Бакамбу, 75).
Огоҳлантиришлар: Натан 14, Гарсия 77, Кунде 87.
Маълумот ўрнида, "кўк-анорранглилар" 9 апрелдан 10 апрелга ўтар кечаси соат 00:00 да "Боруссия Дортмунд" билан куч синашади. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар