
“Манчестер Сити” плеймейкери Кевин де Брюйне мавсум якунланиши билан клубни тарк этишини эълон қилгач, “шаҳарликлар” унга муносиб ўринбосар излашни жадаллаштирди. Клуб бош мураббийи Хосеп Гвардиола эса янги номзод сифатида “Пари Сен-Жермен” сафидаги португалиялик ёш истеъдод Жоау Невешга кўз тикиб турибди.
Маълумотларга кўра, “Бенфика” тарбияланувчиси бўлган 20 ёшли Невеш ПСЖ сафида Луис Энрике қўл остида муҳим фигурага айланди. Унинг ўйинни ташкил этиш маҳорати, жисмоний чидамлилиги ва тактик жиҳатдан пухта тайёргарлиги Гвардиоланинг диққатини тортди. Энди эса испаниялик мутахассис уни Кевин де Брюйненинг ўрнига номзод сифатида кўрмоқда.

Парижликлар Жоау Невешни таркибда сақлаб қолиш ниятида, бироқ “Манчестер Сити” трансферни йирик маблағ эвазига амалга ошириш имкониятига ишонмоқда. Хабарларга кўра, клуб унинг учун 100 миллион евро атрофида пул сарфлашга тайёр.
Агар бу трансфер амалга ошса, бу “Сити”нинг келажак плеймейкерини шакллантиришдаги муҳим қадамларидан бири бўлади. Жоау Невешнинг Премьер-лигага мослашиши ва Гвардиола услубига қандай интеграция бўлиши эса катта қизиқиш уйғотади. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар