
Футбол мухлислари учун яна бир синовли ва ҳаяжонли кун! Саудия Арабистонида давом этаётган U-17 Осиё кубоги доирасида бугун Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси жуда муҳим баҳсга чиқади. Рақиб — Хитой терма жамоаси. Учрашув Тошкент вақти билан соат 20:00да Тоиф шаҳридаги “Оказ” стадионида старт олади.
Бу баҳс шунчаки 3 очко учун кураш эмас — бу ўсмирларимиз учун жаҳон футболи саҳнасига чиқиш йўлланмаси! Агар шогирдларимиз Хитой устидан ғалаба қозонишса ва шу билан бирга Саудия Арабистони Таиландга ютқазиб қўймаса, Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионати йўлланмасини аллақачон учинчи тур бўлмасидан ҳал қилган бўлади.
Биринчи турда кўрсатилган ишончли ўйин, жамоанинг жанговор кайфияти ва катта мақсад сари интилиш – буларнинг барчаси мухлисларга умид бағишламоқда. Ёш футболчиларимиз нафақат техник жиҳатдан, балки психологик жиҳатдан ҳам яхши тайёргарлик кўрганини кўрсатишмоқда.
Хитой ўсмирлар термаси шунчаки рақиб эмас. Улар ҳам катта амбициялар билан турнирга келган. Бироқ бугунги ўйинда фақат битта жамоа ғалаба учун жон куйдиради — бу, албатта, бизнинг ўсмирларимиз!
Азиз футбол ишқибозлари! Бу кеча терма жамоамизга қўллаб-қувватлаш жуда муҳим. Эфир олдида бўласизми, ижтимоий тармоқдами — фарқи йўқ. Бизнинг ёш юлдузларимизнинг орқасида бутун мамлакат турибди! Улар биз учун курашмоқда, биз эса улар учун дуо ва ишонч билан туришимиз керак.
Ўзбекистон – олға! Жаҳон чемпионати бизга бир қадам қолди! “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар