
Италия А Сериясининг 31-туридан ўрин олган баҳс ўз ниҳоясига етди. Ушбу турда "Рома" ўз уйида Туриннинг "Ювентус" клубини қабул қилиб, 1:1 ҳисобидаги дурангга имзо чекди. Римликларнинг ягона голини заҳирадан майдонга тушган ҳамюртимиз Элдор Шомуродов ўз ҳисобига ёздириб қўйди.
Миллий терма жамоамиз сардори иккинчи бўлимнинг аввалида Матс Хуммельс ўрнига майдонга тушиб, ҳисобни тенглаштиришга муваффақ бўлган эди.
Унинг бугунги ўйиндаги ҳаракатларини бир нечта машҳур порталлар турлича баҳолашди. Жумладан:
Sofascore сайти ҳамюртимизнинг туринликларга қарши баҳсини 7.2 баллга лойиқ кўрган бўлса, Fotmob портали футболчимизга 7.3 балл қўйди. Бундан ташқари, Flashscore нашри эса ҳужумчимизнинг ҳаракатларини 7.4 балл дея баҳолади.
Эслатиб ўтамиз, "Рома" навбатдаги учрашувини "Лацио"га қарши ўтказади. Ушбу беллашув эса 13 апрель куни Тошкент вақти билан 23:45 да старт олади. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар