date 07:20 / 07.04.2025
views 7 977

Гвардиола Ҳусанов ўрнига майдонга тушган ёш футболчининг ўйинини мақтади

Гвардиола Ҳусанов ўрнига майдонга тушган ёш футболчининг ўйинини мақтади
"Манчестер Сити" бош мураббийи Хосеп Гвардиола дерби доирасида "Манчестер Юнайтед"га қарши ўйинда майдонга тушган ёш футболчи Нико О’Райлининг ҳаракатларига юқори баҳо берди.

— Жуда яхши! У ўша позицияда, айниқса биринчи таймда, жуда яхши ўйнади. Мен ундан жуда мамнунман.

Мутахассиснинг таъкидлашича, О’Райли ўйин охирида чарчаган бўлса-да, ўзини яхши томондан кўрсата олди:

— Нико сўнги дақиқаларгача, чарчаган бўлса-да, аъло даражада ўйнади. Шу жиҳатдан қараганда, мен жуда-жуда қониқдим, - дея таъриф бериб ўтди испаниялик мутахассис.

Маълумот ўрнида, "шаҳарликлар" навбатдаги учрашувини 12 апрель куни соат 16:30 да "Кристал Пелас"га қарши ўтказади.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт