date 08:06 / 07.04.2025
views 4 350

“Рома”нинг халоскори: Шомуродов экспертлар томонидан қандай баҳоланди?

“Рома”нинг халоскори: Шомуродов экспертлар томонидан қандай баҳоланди?
Италия чемпионатида 31-турнинг энг муҳим ўйинларидан бири пойтахт Римдаги “Олимпико” стадионида бўлиб ўтди. Унда Европа Чемпионлар лигаси йўлланмаси учун курашаётган тўғридан тўғри рақиблар – “Рома” ҳамда “Ювентус” ўзаро тўқнашди.

Биринчи бўлим якунланишига яқин Мануэль Локателли гол уриб, Турин суперклубини ҳисобда олдинга олиб чиқди. Танаффусда Клаудио Раньери ўйин тактикасини ўзгартиришга қарор қилди ва майдонга Элдор Шомуродовни туширди. Ўзбек легионери 49-дақиқада “Ювентус” дарвозасини ишғол қилиб жамоасини мағлубиятдан қутқарди.

Нуфуззли манба – laroma24.it портали экспертлари римлик футболчиларнинг муҳим учрашувдаги ҳаракатларини қуйидагича баҳолади.

СВИЛАР 7:
Жуда ишончли ўйнади. Нико Гонсалеснинг мураккаб зарбасини қайтарди. Ҳатто бурчакка йўналтирилган тўпларни ҳам қайтарди.

МАНЧИНИ 6:
Бутун учрашув давомида ҳимояни мустаҳкам ушлашга ҳаракат қилди ва буни уддалади ҳам.

ХУММЕЛЬС 5,5:
Туринлик футболчилар немис ҳимоячисининг қаршилигини деярли сезмади. Танаффусда ўрнини ўйиннинг бўлажак қаҳрамони Элдор Шомуродовга бўшатиб берди.

ШОМУРОДОВ 7:
“Рома”нинг даҳшатли қуролига айланиб бормоқда. Биринчи имкониятданоқ гол урди. Ҳужумчи сифатида ўйинини кучайтириб бормоқда ва прессинг бўйича ҳақиқий профессионалга айланди. Жорий мавсумда урган олтита голидан бештасини захирадан майдонга тушганидан кейин киритди. Элдор – Рим қироли!

НДИКА 6,5:
Ҳимоянинг мустаҳкам қўрғони.

ЧЕЛИК 6:
Анча фаол ўйнади.

НЕЛЬССОН 6:
72-дақиқада Челик ўрнига тушган Нельссон мураббий ишончини оқлай олди.

КОНЕ 6,5:
Ярим ҳимоянинг барча ҳудудларида фаоллик кўрсатди. Жуда кўп ҳаракат қилди ва энг фаол ўйинчилардан бўлди.

КРИСТАНТЕ 6:
Тўп назоратини қўлга олди. Рақиб ҳужумчиси Локателлига нисбатан анча самарали ўйнади ва уни қийнаб қўйди. 61-дақиқада ўрнини Леандро Паредесга бўшатиб берди.

ПАРЕДЕС 6:
Тажрибали ярим ҳимоячи тўп назоратини давом эттирди. Бироқ хавфли ҳужумлар уюштира олмади.

АНЖЕЛИНО 6:
Одатдагидек тўп тепди, лекин ёрқин ўйин кўрсатгани йўқ.

СУЛЕ 5,5:
Ҳужумда самарасиз ўйнади. Олдинги чизиқдаги ўйинчиларга етарли ёрдам бера олмади.

ЭЛ-ШААРАВИ 6:
Ўйин давомида ҳаракатлари билан кўзга ташланиб турди. Довбик ва Кристанте ҳудудларини боғлаб турди.

ДУАТ 6:
61-дақиқада Эл-Шаарави ўрнига майдонга тушган футболчи жамоасининг жисмоний устунлигини таъминлади.

ДОВБИК 6:
Ўйин давомида жарима майдончаси ташқарисидан берган биргина зарбаси билан эсда қолди.

РАНЬЕРИ 6,5:
Раньери қўл остида “Рома”нинг чемпионатдаги мағлубиятсиз серияси 15 тага етди. Иккинчи бўлим олдидан Шомуродовни ўйинга туширгани ўз самарасини берди.

Эслатиб ўтамиз, Элдор Шомуродов жорий мавсумда “Рома” сафида А Серия, Италия кубоги ва Европа лигасида жами 30 та учрашувда иштирок этиб, рақиблар дарвозасини олти маротаба ишғол қилди ва жамоадошларига учта голли пас узатди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт