
Кеча Римда воқеа бўлди. 6 апрелдан 7 апрелга ўтар кечаси "Стадио Олимпико"да Италия чемпионати 31-туридан ўрин олган марказий тўқнашувда "Рома" — "Ювентус" жангини кўрдик. Бу фақат 1:1 ҳисобида тугаган ўйин эмас. Бу римликлар учун тарихга йўл очган натижа бўлди.
Элдор Шомуродовнинг сафидаги "Рома" энди кетма-кет 15 ўйиндан бери мағлуб бўлмаяпти. Бу, ажабланарлиси, охирги 9 йил ичидаги энг яхши сериялардан бири! Раньери шогирдлари бу даврда 11 ғалаба қозонишди ва 4 марта дуранг қайд этишди.
Шу тариқа римликлар сўнгги марта 2016 йилда қайд этилган мағлубиятсиз серияга яна яқинлашиб боришяпти. Ўшанда "Рома" 17 ўйингача мағлуб бўлмаганди. Ҳозир эса бу кўрсаткичга етиб бориш учун атиги 2 қадам қолди. Ва ким билади, эҳтимол, янги рекорд ҳам кутиб тургандир?
Ҳозирча "Рома" 31 турдан сўнг 53 очко жамғариб, турнир жадвалида 7-ўринда бормоқда. Чемпионлар Лигаси йўлланмаси учун кураш қизғин паллага кириб бормоқда ва Шомуродов бундай ўйинларда ўз жамоаси учун қанчалик муҳим эканини яна бир бор исботламоқда.
Римда умидлар тикланган. Севги, ишонч ва жамоага бўлган садоқат яна ўз мевасини бермоқда. Энди барчаси олдинда — "Рома" қанчалик узоққа бориши, балки янги тарих яратиши ҳам мумкин. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар