11:37 / 19.11.2016
6 245

Жаҳон чемпионатида 48 та терма иштирок этади

Жаҳон чемпионатида 48 та терма иштирок этади

ФИФА президенти Жанни Инфантино терма жамоалар иштирокидаги Жаҳон чемпионати ва Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионати мусобақаларининг ташкилий тизимига ўзгартириш киритмоқчи эканлигини айтиб ўтди.

Уларнинг барчаси ЖЧ-2018 дан кейин кучга киради.

"Ҳозирда Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатининг ўтказиш формуласи ғалатироқ. Уни 32 та клубга кўпайтириб, ёз фаслида ўтказиш керак. Ана шунда дунёнинг энг кучли 32 та клуби иштирок этади.

Терма жамоалар ўртасидаги Жаҳон чемпионатига келсак: уларнинг сони 48 та бўлади. Дастлабки 16 та терма тўғридан-тўғри чемпионатга йўл олади.

Қолган 32 таси эса, ЖЧ мезбон давлатида мундиал бошланишига бир ҳафта қолганда плей-офф тизимида ўйин ўтказиб сараланади.

Мисол учун Италия ва Испаниялар плей-оффда ютқазиб мусобақани тарк этиши мумкин.

Бундан ҳеч ҳам ҳайрон бўлиш керак эмас. Ахир ЖЧ миллионлаб миллатларга қувонч бахш этади", - дейди Инфантино.

Манба: www.sports.ru

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Жаҳон чемпионатида 48 та терма иштирок этади