date
views 31 986

Анчелотти “Реал”нинг шармандали мағлубиятига ким айбдорлигини айтди

Анчелотти “Реал”нинг шармандали мағлубиятига ким айбдорлигини айтди
Европа Чемпионлар лигасининг чорак финали биринчи учрашувида “Арсенал” ўз мухлислари кўз ўнгида мусобақанинг амалдаги ғолиби “Реал”ни 3:0 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Деклан Райснинг жарима зарбаларидан иккита ва Микель Меринонинг битта аниқ зарбаси “канонирлар”нинг кейинги босқичга чиқиш имкониятини кескин оширди.

Беллашувдан кейин мадридликлар бош мураббийи Карло Анчелотти мағлубиятдаги айбни ўз бўйнига олди.

- Бу учрашувда рўй берган воқеаларга жавобгар эканимни ҳис қилиб турибман. Бу борада ҳеч қандай шубҳа йўқ, - деди "Реал"нинг мағлубиятидан кейин Карло Анчелотти.

“Реал”нинг “Арсенал” билан бўладиган жавоб учрашуви 16 апрель куни Мадриддаги “Сантьяго Бернабеу” аренасида бўлиб ўтади.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт