Левандовски Барселона – Боруссия ўйинининг энг яхши футболчиси деб топилди

Левандовски Барселона – Боруссия ўйинининг энг яхши футболчиси деб топилди
«Барселона» жамоаси Чемпионлар лигаси ярим финалига яқинлашмоқда. Ханс-Дитер Флик бошчилигидаги каталонияликлар ўз майдонида «Боруссия Дортмунд»ни 4:0 ҳисобида мағлуб этди. Ушбу учрашувда дубл муаллифи Роберт Левандовски бўлди, шунингдек, Рафинья ва Ламин Ямал ҳам бир голдан урди.

Учрашувдан сўнг «энг яхши ўйинчи» сифатида айнан Левандовски тан олинди. У икки марта ўзининг собиқ жамоаси дарвозасини ишғол қилди.

Жавоб учрашуви 15 апрель куни Дортмундда бўлиб ўтади. Футболда мўъжизавий камбэклар бўлиб туради, аммо бу сафар ҳеч қандай интригага ишониш қийин.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар