
Европа Чемпионлар лигаси чорак финалининг биринчи баҳсида “Барселона” ўз мухлислари кўз ўнгида ҳақиқий маҳорат намойиш қилди. Каталонияликлар Дортмунднинг “Боруссия” жамоасига ҳеч қандай имконият қолдирмади — ҳисоб 4:0!
Учинчи “қурбон”га айланган “Боруссия” дарвозасига: Рафинья, Ламин Ямал ва Роберт Левандовски (дубль) томонидан голлар киритилди.
Флик мағлубиятни унуттирди!
Ханс-Дитер Флик қўл остидаги “Барселона” энди 23 ўйиндан бери мағлубият нималигини билмаяпти. Каталонияликлар сўнгги бор 2024 йил 21 декабрда “Атлетико”дан 1:2 ҳисобида мағлуб бўлганди. Шундан сўнг:
✅ 19 та ўйинда ғалаба;
➖ 4 та дуранг.
Бу серияда жамоа нафақат ички чемпионат, балки халқаро майдонда ҳам жуда ишончли ўйин намоён этмоқда.
Олдинда – “Леганес” ва реванш ўйини
Флик шогирдлари энди 12 апрель куни Ла Лигада “Леганес” меҳмони бўлади. Ушбу учрашувдан сўнг, 15 апрель куни Чемпионлар лигаси доирасида “Боруссия” билан жавоб ўйини учун Германияга сафар қилади.
Ханс-Дитер Флик қўл остидаги “Барселона” нафақат мухлислар, балки рақиблар учун ҳам жиддий кучга айланди. Агар мағлубиятсиз серия шундай давом этса, “Барса”ни Чемпионлар лигасининг асосий даъвогарларидан бири сифатида кўриш мумкин! «Замин»ни Telegram’да ўқинг!