
2028 йилда Лос-Анжелесда ўтадиган ёзги Олимпия ўйинлари бокс спорт тури учун тарихий янгилик билан бошланади. Халқаро олимпия қўмитаси бокс дастурини расман янгилади ва аёллар учун янги имкониятлар эшигини очди.
Эндиликда, илк бор Олимпиада тарихида эркаклар ва аёллар боксчилар сони тенг — ҳар иккиси ҳам 124 нафардан иштирок этади.
Олимпиададаги янги вазн тоифалари
Аёллар (124 нафар):
- 51 кг
- 54 кг
- 57 кг
- 60 кг
- 65 кг
- 70 кг
- 75 кг
Эркаклар (124 нафар):
- 55 кг
- 60 кг
- 65 кг
- 70 кг
- 80 кг
- 90 кг
- +90 кг
2028 Олимпиадасида бокс нафақат рақобат, балки тенглик ва имкониятларнинг рамзига айланмоқда. Янги формат нафақат спортчилар, балки бутун жаҳон бокс олами учун янги саҳифа очиши шубҳасиз. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.