
Ўзбекистон Суперлигасининг 5-туридан қолдирилган беллашув 11 апрель, жума куни бўлиб ўтди. Унда “Машъал” ўз майдонида “Нефтчи”ни қабул қилди.
Тезкор голлар ва шиддатли темп
Учрашув жуда фаол бошланди. 6-дақиқада Билолхон Тошмирзаев ҳисобни очди. Бўлим якунига яқин Жамшид Искандеров иккинчи голни урди.
Биринчи бўлимнинг сўнгги лаҳзасида эса Сардор Абдураимовнинг голи “Машъал”ни ўйинга қайтарди.
Жокич ва Ғофуровнинг зарбалари натижа берди
Иккинчи бўлим янада жадал давом этди. 58-дақиқада Йован Жокич ҳисобни 3:1 кўринишига келтирди.
Ўйин тугаш арафасида, 90-дақиқада Анваржон Ғофуров “Нефтчи”нинг тўртинчи голига муаллифлик қилди.
“Машъал” — “Нефтчи” 1:4
Голлар: Билолхон Тошмирзаев (Иброҳимҳалил Йўлдошев) 7, (0:1), Жамшид Искандеров 43, 0:2, Сардор Абдураимов 45+2 1:2, Йован Жокич (Жамшид Искандеров) 58, 1:3, Анваржон Ғофуров (Қувондиқ Рўзиев) 90, 1:4
"Машъал": 35. Достонбек Тўхтабоев (1. Умиджон Ҳамроев, 46), 2. Мудасиру Салифу, 6. Жавоҳир Абдуалимов, 8. Сардор Абдураимов, 9. Иброҳим Ғанихонов (7. Исломбек Баратов, 62), 15. Муҳаммадали Алиқулов, 17. Анвар Муродов (96. Иброҳим Нўъмонов, 46), 24. Авазхон Маматхўжаев, 28. Эргаш Исмоилов, 30. Шоҳназар Норбеков (10. Ҳумоюн Муртозаев,54) , 37. Шерзод Файзиев.
Захира: 5. Самандар Очилов, 18. Дилшод Раҳматуллаев, 19. Ислом Шарипов,, 22. Нуржаҳон Музаффаров, 34. Шахбоз Жўраев.
"Нефтчи": 1. Ботирали Эргашев, 6. Иброҳимҳалил Йўлдошев, 7. Аброрбек Исмоилов (11. Қувондиқ Рўзиев, 82), 10. Жамшид Искандеров (17. Муҳаммадали Ғиёсов, 82), 14. Жамшид Болтабоев ( 5. Икромжон Алибоев, 90), 20. Анваржон Ғофуров, 21. Мухсинжон Убайдуллаев, 23. Йован Жокич ( 24. Ғулом-Ҳайдар Гулямов,90), 32. Зоран Марушич (22. Тома Табатадзе, 66), 34. Фарруҳ Сайфиев, 77. Билолхон Тошмирзаев.
Захира: 25. Элдор Суюнов, 4. Боян Цигер, 33. Шохруҳбек Ёқубжонов, 44. Муҳаммадзиё Адҳамжонов.
Огоҳлантириш: Авазхон Маматхўжаев ("Машъал") 45+2, Мудасиру Салифу ("Машъал") 51, Жамшид Болтабоев ("Нефтчи") 68, Иброҳим Нўъмонов ("Машъал")
Фарғоналиклар кучли учликда
Бу ғалаба “Нефтчи” учун мавсумдаги иккинчи ғалабага айланди. Жамоа 9 очко тўплаб, турнир жадвалида 3-ўринга кўтарилди.
“Машъал” эса ҳозирча 3 очко билан 15-поғонада қолмоқда.
Сизнингча, “Нефтчи” бу мавсум Суперлигада қай даражада ўйнай олади? «Замин»ни Telegram’да ўқинг!