
Ҳозиргина "UFC 314" турнири ўз ниҳоясига етди. Унинг асосий тўқнашувида Александр Волкановски ва Диего Лопес ўзаро жанг қилди.
Шиддатли ва муросасиз кечган баҳсда австралияликнинг қўли баланд келди. У ҳакамларнинг якдил қарори билан ғалаба қозониб, ярим енгил вазнда чемпионга айланди.
Шу тариқа Александр ўз камарини қайтариб олишга муваффақ бўлди.