
Саудия Арабистони Про лигаси 27-тур доирасидаги "Ал Насср" — "Ар Риёд" ўйини бўлиб ўтди.
Ушбу тур доирасида "Ан-Наср" "Ар-Риёд" билан куч синашиб, 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Дастлаб, учрашувнинг 45+2-дақиқасида Фаиз Селемани ҳисобни очган бўлса, 56 ва 64-дақиқаларда Криштиану Роналду дубл қайд этиб, жамоасининг ғалабасини таъминлади.
Бу голлар Роналдунинг 932 ва 933-голи бўлди ва расмий учрашувларда тарихда энг кўп гол урган футболчи сифатида яна бир рекорд ўрнатди.
Шу пайтгача ҳеч бир футболчи расмий ўйинларда бунча гол киритмаган.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!