date
views 5 947

Криштиану ўз хавфсизлиги учун собиқ ҳарбийни ёллади

Криштиану ўз хавфсизлиги учун собиқ ҳарбийни ёллади
Саудия Арабистони чемпионатида “Ан-Наср” сафида тўпурарлик қилаётган Криштиану Роналду футболдан ташқари шахсий хавфсизлик масалаларига эътибор қаратишига мажбур бўлди.

40 ёшли футболчи номаълум гуруҳлардан таҳдидлар олмоқда. Унга ва оиласига нисбатан ўғирлаб кетиш ва пул талаб қилиш режалари ҳақида хабарлар тарқалган.

Шундан сўнг Роналду хавфсизликни таъминлаш мақсадида португалиялик собиқ ҳарбий Мигель Вязни ёллади. У юқори хавфли амалиётларда иштирок этган тажрибали мутахассис.

Мигель Вяз аввал ҳам Роналдунинг севгилиси Жоржина Родригес билан бирга фаолият юритган — хусусан, Париждаги модалар намойишида уни қўриқлаган.

Унинг журналист ва фотографларга қилган муомаласи танқидларга сабаб бўлган. Энди эса унга ҳақиқий хавфсизлик миссияси топширилди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт