“Боруссия” “Барселона”нинг мағлубиятсиз сериясига чек қўйди

“Боруссия” “Барселона”нинг мағлубиятсиз сериясига чек қўйди
Чемпионлар Лигаси чорак финал жавоб учрашувида “Барселона” сафарда “Боруссия”га 1:3 ҳисобида ютқазди. Гарчи икки ўйин натижасига кўра (5:3) каталонияликлар ярим финалга йўл олган бўлса-да, бу мағлубият жамоа учун 2025 йилдаги биринчи тўсиқ бўлди.

Охирги марта “Барселона” 2024 йилнинг 21 декабрида “Атлетико”га (1:2) мағлуб бўлган эди. Бу сафар эса магʻлубиятсиз серия 24 ўйинда тўхтади: 20 ғалаба ва 4 дуранг.

Келаси учрашув “Барселона” учун 19 апрель, шанба куни бўлиб ўтади. Жамоа Ла Лига доирасида ўз майдонида “Сельта”ни қабул қилади. Бош ҳакамнинг старт овози Тошкент вақти билан 19:15 да янграйди, деб хабар бермоқда Euro-Football.ru.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар