date

Мамаду Сангаре ёзда “Манчестер Сити”га қўшиладими?

Мамаду Сангаре ёзда “Манчестер Сити”га қўшиладими?
“Манчестер Сити” скаутлари клуб раҳбариятига ПСЖ ёшлар жамоасидаги ҳужумчи Мамаду Сангарени олишни тавсия қилмоқда, деб rmcsport.bfmtv.com хабар берди.

18 ёшли футболчи жорий мавсум 11 ўйинда 10 та гол ва 2 та ассист қайд этди. Унинг шартномаси 30 июнда тугайди ва “Сити” уни бепул тарзда трансфер қилиши мумкин.

Режага кўра, Сангаре “Сити” билан шартнома имзолагандан сўнг, City Football Group таркибидаги француз клуби “Труа”га ижарага берилади. Бу тажриба орқали у катта футболга тайёрланиши кутилмоқда.

Ёш, тезкор ва ҳужумкор футболчига Англия грандининг қизиқиши бежиз эмас. Энди савол:
Сангаре ҳақиқатан ҳам “Сити” учун келажак юлдузими?
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Мамаду Сангаре ёзда “Манчестер Сити”га қўшиладими?