date
views 86

Жоб Беллингем – Дортмунднинг навбатдаги “пулли лойиҳаси”?

Жоб Беллингем – Дортмунднинг навбатдаги “пулли лойиҳаси”?
“Боруссия” Дортмунд ёш истеъдодлар билан ишлашда яна бир катта қадам ташламоқчи — бу гал мақсад Жоб Беллингем.

У “Реал” юлдузи Жуд Беллингемнинг укаси. Жудни ҳам Дортмунд 2020 йили “Бирмингем”дан 30 млн евро эвазига олиб, кейин 113 млн еврога “Реал”га сотган.

Ҳозирда “Сандерленд” жамоасида тўп сураётган 19 ёшли Жоб юқори техникаси, позицион ўйини ва ақлли паслари билан ажралиб туради.

“Сандерленд” унинг нархини 30 миллион евро деб белгилаган. “Боруссия” эса бу нархга рози экани айтилмоқда. Демак, ёзда янги Беллингем Дортмундга келиши мумкин.

Жоб ҳам акасидек юлдузга айлана оладими?
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Жоб Беллингем – Дортмунднинг навбатдаги “пулли лойиҳаси”?