
УЕФА Чемпионлар Лигаси 1/4 финал жавоб ўйинида “Арсенал” сафарда “Реал Мадрид”ни 2:1 ҳисобида мағлуб этиб, умумий 5:1 ҳисобда ярим финалга йўл олди. Учрашув “Сантьяго Бернабеу” стадионида бўлиб ўтди.
“Арсенал” жамоаси сафида Букайо Сака 65-дақиқада ҳисобни очди. Ундан сўнг Винисиус Жуниор 67-дақиқада ҳисобни тенглаштирди. Аммо 90+3-дақиқада Габриэл Мартинеллининг голи “Арсенал” учун ғалабани таъминлади.
Статистикага кўра, “Реал” 18 марта зарба берган, аммо фақат 3 таси нишонга йўналган. “Арсенал” эса 11 зарбанинг 6 тасини аниқ йўллаган. Меҳмонлар тўпга эгалик қилишда паст кўрсаткичга эга бўлишса-да (33%), самарали ҳужумлар натижасини беришди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар