
UEFAнинг расмий сайти маълум қилишича, Чемпионлар Лигаси ярим финал учрашувлари тақвими эълон қилинди, деб euro-football.ru хабар берди. “Ушоқли кубок” учун курашда тўрт жамоа қолган. Қизиғи, бу жамоалар турли мамлакатлар — Англия, Франция, Испания ва Италияни намоён этмоқда. Ярим финал баҳслари қуйидаги тартибда бўлиб ўтади:
• 29 апрель, сешанба — «Арсенал» – «ПСЖ»
• 30 апрель, чоршанба — «Барселона» – «Интер»
• 6 май, сешанба — «Интер» – «Барселона»
• 7 май, чоршанба — «ПСЖ» – «Арсенал»
Барча учрашувлар Москва вақти билан соат 22:00 да старт олади. Эслатиб ўтамиз, ўтган мавсумда “Реал” Чемпионлар Лигасини ютган эди, бу гал эса жамоа чорак финалда мусобақани тарк этди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар