date
views 3 568

Реал устидан ғалабадан сўнг Райсдан кучли баёнот

Реал устидан ғалабадан сўнг Райсдан кучли баёнот
"Реал Мадрид"га қарши ўйинда 2:1 ҳисобида ғалаба қозонган "Арсенал" ярим финалга йўл олди, деб euro-football.ru хабар берди. Иккала ўйин натижаларига кўра лондонликлар 5:1 ҳисобида устунлик қилган.

Учрашувдан сўнг "Арсенал" ярим ҳимоячиси Деклан Райс журналистлар билан суҳбатда бўлди. Унинг сўзларига кўра, бу клуб учун катта аҳамиятга эга кеча бўлган.

“Бу жамоамиз учун тарихий ва ўзига хос кеча. Биз чемпион бўлишни мақсад қилгандик ва бу йўлда ҳаракатни давом эттиряпмиз. Мадридда ғалаба қозонишимиз учун ўзимизга ишонгандик. Бу орзумиз эди — у амалга ошди”, – деди Райс TNT Sports’га берган интервьюсида.

У "Реал"га қарши ҳар икки учрашувда ҳам энг яхши ўйинчи деб топилган. Энди "Арсенал" ярим финалда "ПСЖ"га қарши майдонга тушади. Франция жамоаси бир кун аввал "Астон Вилла"ни мусобақадан чиқарган эди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Реал устидан ғалабадан сўнг Райсдан кучли баёнот