date

Анчелотти келажагига оид саволга шундай жавоб берди

Анчелотти келажагига оид саволга шундай жавоб берди
"Реал Мадрид" бош мураббийи Карло Анчелотти Чемпионлар Лигасидан чиқиб кетгандан сўнг ўз келажаги ҳақида фикр билдирди, деб euro-football.ru хабар берди. Мадридликлар чорак финалда "Арсенал"га иккала ўйинда мағлуб бўлиб, икки учрашув натижасига кўра 1:5 ҳисобида мусобақани тарк этди.

Movistar телеканалига берган интервьюсида Анчелоттига шундай савол берилди:
– Бу “Реал” билан Чемпионлар Лигасидаги сўнгги ўйинингиз бўлдими?
– Бу мавсумда – ҳа, – деб кулди Анчелотти. – Келажагим қандай бўлишини билмайман. Ва билишни ҳам истамайман, – дея қўшимча қилди италиялик мутахассис.

Энди Карло Анчелотти “Реал”ни 20 апрел, якшанба куни “Атлетик”га қарши бўладиган Ла Лига ўйинига тайёрлайди. Унинг амалдаги шартномаси 2025/2026 йилги мавсумнинг охиригача тузилган.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Анчелотти келажагига оид саволга шундай жавоб берди