date
views 5 506

“Реал” финал олдидан асосий юлдузини йўқотдими?

“Реал” финал олдидан асосий юлдузини йўқотдими?
"Реал Мадрид" ҳужумчиси Килиан Мбаппе Чемпионлар Лигаси чорак финал жавоб учрашувида "Арсенал"га қарши ўйинда жароҳат олди ва ўйинни давом эттира олмади, деб euro-football.ru хабар берди. У 75-дақиқада газонга йиқилиб, ўйинни тарк этди. Унинг ўрнини Браим Диас эгаллади. Ўша вақтда ҳисоб 1:1 бўлиб турган, икки учрашув натижаси эса “канонирлар” фойдасига 1:4 эди.

Айни пайтда Мбаппенинг жароҳати қанчалик жиддий экани аниқ эмас. Энг ташвишлиси – “Реал”га атиги 10 кун ичида “Барселона”га қарши Испания Кубоги финалида майдонга тушиш керак бўлади.

Шунингдек, финалгача “Реал” Ла Лига доирасида яна икки ўйин ўтказади: 20 апрел куни “Атлетик” Бильбао ва 23 апрел куни “Хетафе”га қарши. Мбаппе “Арсенал”га қарши икки учрашувда ҳам гол ёки ассист қайд этмади.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » “Реал” финал олдидан асосий юлдузини йўқотдими?