Зиданнинг ҳисоблашича, Роналду «Олтин тўп» мавзусини ёпди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
20-11-2016 | 14:29 ZAMIN.UZ / Спорт / 20 Ноябр 2016
659

Зиданнинг ҳисоблашича, Роналду «Олтин тўп» мавзусини ёпди

Зиданнинг ҳисоблашича, Роналду «Олтин тўп» мавзусини ёпди

«Реал» бош мураббийи Зайнидин Зидан 2016 йилги «Олтин тўп»ни Криштиану Роналду олишига шубҳа қилмаяпти.

«Бунга шубҳа қилмай келаётгандим ва бугунги ўйин бу борадаги баҳсларни ёпди», - дейди Зидан «Атлетико»га қарши учрашувдан сўнг ўтказилган матбуот анжуманида.

«Ўйин бошидан биз кучли рақибга қарши яхши ташкиллаштирилган ўйин намойиш эта олдик», дея қўшимча қилган у ўйин ҳақида.

«Атлетико» ва «Реал» учрашуви 19 ноябрь куни бўлиб ўтди ва «Реал» 3:0 ҳисоби билан ғалаба қозонди. Дербидаги барча голлар Роналду томонидан урилди.

Роналду 2016 йилда жамоаси билан ЕЧЛда ва Португалия билан Европа чемпионатида ғолиб бўлган.



Zamin.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.