
“Реал Мадрид” бош мураббийи Карло Анчелотти Чемпионлар Лигаси чорак финалида “Арсенал”га қарши иккинчи ўйиндаги мағлубиятдан сўнг жамоанинг ҳолати ва келгуси режалари ҳақида фикр билдирди.
“Бугун ўйин динамикасини ўзгартиришга кучимиз етмади. Аслида, барча тақдир аввалги ўйинда ҳал бўлиб бўлган экан. «Арсенал» икки ўйинда ҳам яхши ҳаракат қилди ва ярим финалга чиқишга муносиб эди,” — деди Анчелотти.
Машҳур мураббий жамоанинг ҳозирги мақсадлари ҳақида ҳам тўхталиб ўтди:
“Энди барча диққатни Ла Лигага қаратамиз. Чемпионлик учун имкониятимиз бор. Олдимизда “Барселона”га қарши муҳим беллашув турибди. Шунингдек, Испания кубоги ва Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида ҳам ғалаба қозониш учун курашамиз. Мағлубиятни тезроқ унутиб, олға қараб ҳаракат қилишимиз шарт.” “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.