
“Арсенал” бош мураббийи Микель Артета Чемпионлар Лигаси чорак финалида “Реал Мадрид” устидан қозонилган ғалабадан сўнг жамоаси ва мухлислар учун унутилмас сўзлар билдирди.
“Бу кеча — менинг футбол фаолиятимдаги энг унутилмас кечалардан бири. Жамоам билан фахрланаман. Биз бугун шунчаки ғалаба қозонмадик — биз футбол тарихидаги энг буюк жамоалардан бирини мусобақадан чиқардик”, — деди Артета.
Мураббий “Арсенал”нинг психологик устунлиги ва ишончи ҳақида ҳам гапирди:
“Чорак финалга тайёргарлик пайтида жамоамга тўлиқ ишондим. Улар майдонда ҳар бир дақиқада бунга лойиқ эканини намойиш қилишди. 15 марта ЕЧЛ ғолиби бўлган жамоани мағлуб этиш – бу катта ишонч ва янги мақсадлар сари қадамдир.”
“Арсенал” энди ярим финалда. Бу жамоа учун ютуқ бўлиш баробарида, Европа грандлари орасида ўз ўрни борлигини яна бир бор исботлаш демакдир. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг