
“Барселона” бош мураббийи Ханс-Дитер Флик Чемпионлар Лигаси чорак финалида “Боруссия Дортмунд”га қарши жавоб ўйинидаги мағлубиятга изоҳ берди. Каталонияликлар 1:3 ҳисобида ютқазган бўлса-да, илк ўйиндаги 4:0 ҳисобидаги йирик ғалаба орқали ярим финалга йўл олди.
“Сўнгги икки ҳафтада қанча ўйин ўтказганимизни биласизми? Менда ҳеч қачон бундай жадвал бўлмаган. Дам олишга вақтимиз йўқ.
Дортмундда яхши ўйнамадик, аммо ярим финалдамиз. Бундай ҳолат табиий”, — деди Флик “Селта”га қарши ўйин олдидан ўтказилган матбуот анжуманида.
Қачон тўқнашув?
“Барселона” ва “Интер” ўртасидаги Чемпионлар Лигаси ярим финали 30 апрель куни старт олади.
Сиз нима деб ўйлайсиз: Флик "Барса"ни финалга олиб чиқа оладими? «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар